Линклар

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп НАТОни яна бир бор танқид қилиб, уни "эскирган" деб атади.

8 ноябрда бўлиб ўтажак президентлик сайловида Республикачилар Партияcи номзодлари орасида етакчи бўлган Доналд Трамп 2 апрель куни Висконсинда қилган чиқишида НАТОга аъзо бошқа давлатлар "улар учун белгиланган улушларини тўлашмаётир", деб айтди.

"Ё тўлаб қўйишсин ёки чиқиб кетишлари керак бўлади,- деди Трамп.– Агар бу НАТОни бўлиб юборса, майли бўлиб юборсин."

У, шунингдек, Саудия Арабистонини АҚШ ҳимояси ва ҳарбий дастагига “етарлича ҳақ тўламаётир”, дея танқид қилди.

Трампнинг аввалги танқидлари ҚЎшма Штатлар ва НАТОга аъзо қолган 27 мамлакат хавотирларини уйғотган эса-да, Трамп Висконсиндаги нутқида НАТОни “30 йилдан буён” ўрганган кўплаб экспертлар унинг фикрига қўшила бошлашганини таъкидлади.

Аммо Трамп қайси экспертларни назарда тутганига аниқлик киритмади.

XS
SM
MD
LG