Линклар

Тоғли Қорабоғнинг жануб-шарқи ва шимолида жанглар давом этмоқда

Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси расмийлари маълум қилди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 3 апрелга ўтар кечаси жанговор ҳаракатлар тўхтатилганини билдирганди.

Шанба куни эрталаб Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда вазият ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Улар бир-бирларини ҳужумни бошлашда айблашганди.

Озарбайжон томонига кўра, тўқнашувларда 12 Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлган, Арманистон 100 га яқин аскарини йўқотган.

Аммо Арманистон томони Озарбайжоннинг қурбонлар ҳақидаги хабарини рад этди.

Арманистон Президенти Серж Саргсяннинг айтишича, тўқнашувлар оқибатида 18 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 35 нафари яраланган.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида 1988 йил бошланган Тоғли Қорабоғ учун қарама-қаршиликда бир неча бор қонли тўқнашувлар юз берди.

Бироқ шанба куни бошланиб кетган тўқнашувни ҳар иккала томон ҳам охирги ўн йиллардаги энг ҳалокатли жанглар дея баҳолашмоқда.

XS
SM
MD
LG