Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:51

Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларини тўхтатмоқда


Тоғли Қорабоғ минтақаси кўп йиллардан буён Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият марказида туради
Тоғли Қорабоғ минтақаси кўп йиллардан буён Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият марказида туради

Озарбайжон Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тартибда тўхтатмоқда. Бу ҳақда якшанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, агар армани томонидан Озарбайжон армияси ва аҳоли масканларига ўт очилса, Озарбайжон қуролли кучлари ҳудудларни озод қилиш ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун ҳарбий юришни давом эттиради.

Аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлиги озарий томони Москва вақти билан соат эрталабки бешда тарафлар туташ келган жанубий йўналишда ҳарбий амалиётни давом эттираётганини билдирган эди.

3 апрель куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, армани кучлари баҳсли Тоғли Қорабоғ минтақасида узоқ муддатдан буён амал қилиб келган оташкесимни охирги 24 соат давомида 130 мартадан кўпроқ бузганлар.

Бундай даъво баҳсли минтақада зўравонликлар ўт олишидан бир кун ўтиб янгради.

Аммо Арманистон кучлари Озарбайжонни танклар, оғир артиллерия ва қирувчи вертолётлар воситасида йирик ҳужум бошлаганликда айблади.

Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ичкарисида жойлашган, аммо арманилар томонидан назорат этилади.

Расмий Бокунинг маълум қилишича, Озарбайжон қуролли кучлари Казах, Горанбой, Тартар, Ағдам, Хожавенд ва Фузулий районларига ўт очилишига жавоб қайтармоқда.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг айтишича, озарий кучлари олтита армани танкини ишдан чиқариб, “стратегик баландлик ва жойни" ишғол этганлар.

Озарбайжон томонига кўра, тўқнашувларда 12 Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлган, Арманистон 100га яқин аскарини йўқотган.

Аммо Арманистон томони Озарбайжоннинг қурбонлар ҳақидаги хабарини рад этди.

2 апрель куни Арманистон президенти Серж Сарксян Озарбайжон кучлари минтақада 18 нафар этник армани аскарини ўлдирганини айтди.

Тоғли Қорабоғда яна қон тўкилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Айни пайтда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған идорасининг 3 апрель куни тарқатган баёнотга кўра, Эрдўған "Озарбайжонни охиригача" қўллаб қувватлашини билдирган.

Қўшма Штатлар, Россия ва ЕХҲТ тарафларни жангларни тўхтатишга чақирган.

ЕХҲТнинг Минск Гуруҳи раисдошлари 4 апрель куни Венада учрашиб зўравонликларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида 1988 йил бошланган Тоғли Қорабоғ учун қарама-қаршиликда ҳозирга қадар бир неча бор қонли тўқнашувлар юз берган.

Бироқ шанба куни бошланиб кетган тўқнашувни ҳар иккала томон ҳам охирги ўн йиллардаги зўравонликларнинг энг ҳалокатлиси, дея баҳолашмоқда.

Арманлар кўпчиликни ташкил қилган Қорабоғ можароси 1988 йил феврал ойида кучайиб, Озарбайжон таркибидан чиқишни талаб қилиб келади.

1991 йилда Мустақил Тоғли Қорабоғ республикаси тузилгани эълон қилинди ва шундан кейин бошланиб кетган қонли воқеалар 1994 йилгача давом этди.

Ҳозирда Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжоннинг етти тумани Қорабоғ арманлари назоратида қолмоқда.

Озарбайжон ҳукумати Қорабоғни куч билан қайтариб олишга уринишлари ҳозирга қадар бесамар кетди.

Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бокудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.

1994 йилда томонлар орасида отешкесимга эришилган эса-да, чегарадаги ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлади.

Отишмаларда томонлар доимо бир-бирларини айблаб келишади.

XS
SM
MD
LG