Линклар

Ўзбекистонда танилган хонанда Райҳоннинг ўзбек тилини билмаслиги ва бунинг ортидан шоу-бизнес юлдузларию амалдорларнинг давлат тилига муносабати хусусида Озодлик эшиттиришларига тингловчилардан турли муносабатлар келишда давом этмоқда. OzodMikrofon эшиттиришга боғланган жиззахлик фаол тингловчилардан бири Очил Мирзаев ўз она тилига асли беписанд бўлган ўзбекка ўзбек тилини мажбурлаб ўргата олмайсиз, деган хулосани тилга олди.

У собиқ совет иттифоқи даврида Ўзбекистондаги ўзбек миллатига мансуб фуқароларга бўлган муносабат билан бугунги Ўзбекистондаги ўзбекларга аҳолининг алоҳида қатламида шаклланган муносабатни ўзаро қиёслади.

- Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар анча камайди, катта шаҳарларда қолди, яқинда улар ҳам тугаб битади. Ўзбек тилига ҳурматсизлик қилганларга худди ана шундай муносабат билан жавоб бериш керак, - деди жумладан Очил Мирзаев.

Қуйида у киши билан суҳбатни тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG