Линклар

Чехия Германияга ўтишга уринган ироқлик муҳожирларни ортга қайтаради


Чехия Ички ишлар вазири Милан Хованецнинг айтишича, расмий Прага бир гуруҳ ироқлик насронийларни Ироққа қайтариб юборади.

Бундай қарорнинг олинишига ироқлик муҳожирларнинг Чехияда туриш ўрнига Германияга ўтишга урингани сабаб бўлган.

Чехияда бошпана олган 25 нафарга яқин ироқлик 2 апрель куни Германияга ўтишга уринган, бироқ кўп ўтмай Германия полиция томонидан тўхтатилган.

Чех расмийлари Германия полициясининг уларни қайтариб олиш ҳақидаги талабига рози бўлганлар.

Чехия декабрь ойида “Исломий давлат” назорати остида бўлган ҳудудлардан қочган 153 нафар ироқлик насронийга бошпана беришга рози бўлганди.

Хованецнинг айтишича, чех саховатпешалигини оёқ ости қилган 25 нафар ироқлик бир ҳафта ичида Ироққа қайтариб юборилади.

XS
SM
MD
LG