Линклар

Озарбайжон президенти Арманистонни провокацияда айблади


Илҳом Алиев

Илҳом Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга кўра, Арманистон Қорабоғ можаросига ечим топишга ҳаракат қилмаётир.

ТАСС хабарига кўра, Алиев чиқишини АзТВ давлат канали якшанба куни намойиш қилган.

Интерфакс агентлигининг Алиев сўзларига иқтибосан хабар беришича, Озарбайжон ўт очмаслик режимини бузмаган, фақат армани томони провокациясига яраша жавоб қайтарган.

Озарбайжон президентининг таъкидлашича, Боку можарони тинч йўллар билан ечиш тарафдоридир.

"Аммо… биз мулоқот учун мулоқот ўтказиш ниятимиз йўқ", - дея илова қилган Алиев.

Аввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда ўт очиш бир томонлама тўхтатилишини эълон қилганди.

Аммо, Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арцрун Ованнисиян бу баёнотни оташкесимни англатмайдиган “ахборот қопқони” деб атади.

Тоғли Қорабоғ минтақасида вазият тарангича қолмоқда, дея хабар беради тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Ички ишлар вазирлиги.

XS
SM
MD
LG