Линклар

logo-print

Корея расмийси Самарқандга сафар қилди


Самарқанд,Регистон майдони.

Самарқанд,Регистон майдони.

Корея Республикаси меҳнат вазири Ли Ги Квон раҳбарлигидаги делегация ўтган ҳафта якунида Самарқанд шаҳрига борди.

Ташриф давомида делегация Самарқандда Корея молиявий кўмагида барпо этилаётган Профессионал таълим маркази қурилишини бориб кўрди. Мазкур марказнинг қурилиши ўтган йилнинг март ойида бошланган.

Корея ёрдамида худди шундай марказ 2012 йилда Тошкентда ҳам қурилган эди. Учинчи марказ эса Шаҳрисабзда барпо этилади.

Аввалроқ Озодлик радиоси Корея Меҳнат вазири Тошкентда "Меҳнат муҳожирларини Кореяга қонуний равишда ишга жўнатиш бўйича англашув меморандуми" муддатини 2 йилга узайтириш шартномасини имзолаганини хабар қилган эди.

2007 йилда имзоланган мазкур меморандум асосида Кореяга расман ишлаш учун 22,5 минг ўзбекистонлик жўнатилган.

XS
SM
MD
LG