Линклар

Ўзбекистонда Ravon бренди остида чиқарилаётган R2 автомат коробкали хэтчбеклар ҳали Россияга етиб келмасданоқ сотиб бўлинди.

Бу ҳақда Москва нашрлари Россиядаги дилерлар тармоғи берган маълумотларга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Харидорлар Россияга экспорт қилинувчи R2 автомашиналарига аввалдан пул тўлаб қўйган. Автомашиналар эса дилерларга 10-апрель куни етиб келади.

”Машиналар етиб келиши билан пулини тўлаб қўйган одамлар уларни олиб кетади”, деб билдирган дилерлардан бири.

Экспертларга кўра, Ravon R2 Россия бозорини тарк этган Chevrolet Spark автомашиналарига жуда ўхшаш бўлгани учун ҳам харидорларга маъқул келмоқда. Ravon R2 Россиядаги энг арзон автомашина бўлиб, у 5,5 минг доллардан сотилади.

XS
SM
MD
LG