Линклар

Ироқда ИД зиндонидан 1,5 минг одам озод этилди


Ҳит шаҳрига юриш қилаётган Ироқ ҳукумат кучлари ҳарбий техникаси.

Ҳит шаҳрига юриш қилаётган Ироқ ҳукумат кучлари ҳарбий техникаси.

Ироқ ҳукумат кучлари “Исломий давлат” гуруҳи босиб олган Ҳит шаҳри яқинидаги зиндондан 1,5 минг маҳбусни озод этганини билдирди.

Хабарларга қараганда, маҳбусларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакиллари бўлган. Айни пайтда Ироқ кучлари Ҳит шаҳрини жанггарилардан озод этиш амалиётини давом эттирмоқда.

Сўнгги кунларда Ироқ ҳарбийлари бир неча маротаба “Исломий давлат” гуруҳи устидан ғалаба қозонди. Ўтган йилнинг декабрида Ироқ армияси Анбар вилоятининг маркази бўлган Рамади шаҳрини жанггарилардан озод қилган эди.

Хабарларда айтилишича, Ироқ кучлари Ҳит шаҳрини озод этганидан сўнг, Фаллужа шаҳри учун жангларни бошлашини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG