Линклар

Ўзбекистон бой давлатлар рейтингида 127-ўринда туради


Тошкентнинг Чорсу бозорида нон сотувчи йигит.

Тошкентнинг Чорсу бозорида нон сотувчи йигит.

АҚШнинг Global Finance Magazine нашри “Дунёнинг бой давлатлари” рейтингида 185 давлат ичидан Ўзбекистонни 127 - ўринда қайд этди.

Рейтинг Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган бўлиб, унда аҳолининг харид қуввати, фаровонлик даражаси ва мамлакатдаги инфляция кўрсаткичи ҳисобга олинган.

Ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 5 963 доллардан тўғри келадиган Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида 50-ўрнинни эгаллаган Қозоғистон, 77-ўринда қайд этилган Туркманистондан кейин учинчи ўринга қўйилган. Рейтингда 142-ўриндаги Қирғизистон фаровонлик бўйича минтақада тўртинчи, 153-поғонага қўйилган Тожикситон бешинчи ўринда туради.

Дунёнинг энг бой давлати сифатида 1-ўринга Қатар қўйилган. Қатарда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 146 минг доллардан тўғри келади.

XS
SM
MD
LG