Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик қочқин Европа суди қарори билан Россия қамоқхонасидан чиқарилди


Ўзбекистонлик диний қочқин Шаҳобиддин Ўринов муқаддам Орёл шаҳар суди томонидан судланган эди.

Ўзбекистонлик диний қочқин Шаҳобиддин Ўринов муқаддам Орёл шаҳар суди томонидан судланган эди.

Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Ўринов Европа судининг қарори билан Орлов шаҳри ҳибсхонасидан озод этилди.

Би-Би-Си радиосининг билдиришича, Ўринов тақиқланган гуруҳларга аъзолик ва конституциявий тузумга таҳдид моддалари билан айбланиб, Тошкент томонидан халқаро қидирувга берилган. У Россияда Ўзбекистон сўрови билан қўлга олинган.

Ўриновнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши маълум бўлганидан сўнг ҳуқуқ фаоллари Европа судига мурожаат қилганлар. Европа суди Ўриновни Ўзбекистонга топширмаслик тўғрисида қарор чиқарган.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда ўзгача фикрловчилар диний мотивлар ва соҳта айбловлар билан қамалаётганини айтиб келадилар. Айни пайтда Шаҳобиддин Ўриновга қочқин мақоми бериш ва уни учинчи давлатга чиқариш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

XS
SM
MD
LG