Линклар

Суриянинг Ал - Қорятайн шаҳри ИД жанггариларидан озод этилди


"Исломий давлат" гуруҳи Ал Карятейиндаги қадимий монастирни вайрон этган.

"Исломий давлат" гуруҳи Ал Карятейиндаги қадимий монастирни вайрон этган.

Сурия ҳукумат армияси Ал - Қорятайн шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларидан озод этди. Бу ҳақда якшанба куни маълум қилинди. Мазкур шаҳар учун бир неча кундан бери жанглар олиб борилаётган эди.

Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг маълум қилишича, Сурия ҳукумат қўшинлари Россия ҳарбий ҳаво кучларининг қўллаб-қувватловида Ал - Қорятайн шаҳрига жануб ва шимолдан кириб келган.

Асосан насронийлар яшовчи Ал-Қорятайн шаҳри “Исломий давлат” гуруҳи томонидан 2015 йилнинг августида босиб олинган эди. Мазкур шаҳар бир ҳафта олдин “Исломий давлат”дан озод қилинган тарихий Пальмира шаҳридан юз километр узоқликда жойлашган.

XS
SM
MD
LG