Линклар

Суриштирув журналистикаси халқаро консорциуми Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган шахсларнинг пул ювиши юзасидан маълумотларни ошкор этди.

3 апрель куни эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Путинга яқин бўлган шахслар 2 миллиард доллар миқдордаги маблағни оффшор ҳудудларда ноқонуний жойлаштирган.

Ҳисоботда Путинга яқин одамлар томонидан офшор ҳудудларда рўхатга олинган 4та ширкат ҳақида гап боради. Бу ширкатларнинг пул ювиш амалиётлари “Россия” банки кўмагида амалга оширилгани таҳмин қилинмоқда.

Суриштирув журналистикаси халқаро консорциуми ҳисоботида жаҳон етакчи давлатларининг амалдаги ва собиқ 12 раҳбари, 128 сиёсатчи ва 29 миллиардер томонидан амалга оширилган офшорлар ҳақида маълумот берилган.

XS
SM
MD
LG