Линклар

 Ҳуқуқ фаоли Тихонов Германиядан бошпана сўради


Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов

Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов

Ўзбекистонни жорий йил февралида тарк этган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов Германияда сиёсий бошпана сўради.

Ҳуқуқ фаоли якшанба куни Берлинга учиб келган ва инсон ҳуқуқлари бўйича анжуманда қатнашиш учун Швецияга кетган.

Тихонов Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонни тарк этишига ўзига нисбатан милиция ходимлари тарафидан таъқибларнинг кучайгани сабаб бўлганини билдирган.

Дмитрий унга нисбатан тазйиқнинг кучайгани сабабини ўтган йилги пахта мавсумида ангренлик минглаб ишчи хизматчиларнинг мажбурий тарзда пахта теримига жалб қилинаётганини мониторинг қилгани билан боғлайди.

Ҳуқуқ фаоли сўнгги йилларда Ангрен шаҳри ва Тошкент вилоятида мустақил равишда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиб келган.

Дмитрий Тихонов 2015 йилги пахта мавсумида ҳукумат одамларни мажбуран далага чиқараётгани ҳолатларини ёритгани ортидан маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб, судга тортилган эди. Ўшанда номаълум вазиятларда фаолнинг Ангрендаги уйи ёниб кетган эди.

XS
SM
MD
LG