Линклар

Ўзбекистонда квартира сотишда товламачилик қилган аёл Россияда қўлга олинди


27 март куни Россиянинг Брянск вилоятида халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Майсара Давлатова қўлга олинди.

CA-NEWS хабарига кўра, Сурхондарё Ички ишлар бошқармаси томонидан товламачилик айби билан халқаро қидирувга берилган Майсара Давлатова Россияга кириш пайти чегарада ушланган.

Давлатова 2014 йилнинг июлида ўзи эгаси бўлмаган уйни товламачилик йўли билан 93 миллион сўм (қора бозор курсида 14,3 минг АҚШ доллари)га пуллаган ва пулни олиб яширинганликда айбланмоқда.

Россия томони Майсара Давлатовани яқин кунлар ичида Ўзбекистонга топшириши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG