Линклар

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларда камида 33 одам ҳалок бўлди, 200дан зиёд киши жароҳатланди. ТАСС агентлиги маъулмотига кўра, бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлганларнинг 30 нафари ҳарбийлар ва уч нафари тинч аҳоли вакилларидир. Ўлганлар ҳақида расмий маълумот ҳозирча эълон қилинганича йўқ.

Аввалроқ Боку тўқнашувларда 12 ҳарбий ўлганини айтган. Ереван эса ушбу тўқнашувда 18 ҳарбий ҳалок бўлганини билдирган.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар шанба куни тунда бошланди. 3 апрель куни Озорбайжон Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларини бир томонлама тартибда тўхтатганини маълум қилди. Арманистон буни “ахборот тузоғи” сифатида баҳолади.

Томонлар бир-бирини ярашув битимини бузганлик ва ўт очишни давом этттирганликда айбламоқда. Айни пайтда минтақада вазият таранглигича қолмоқда, дея хабар беради тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Ички ишлар вазирлиги.

Шўролар даврида Озарбайжон таркибида бўлган Тоғли Қорабоғ мухторияти 1991 йилдан бери Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб келади. 1991-1994 йилларда Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида уруш бўлган эди.

XS
SM
MD
LG