Линклар

Бугун Греция Европа Иттифоқи режасига мувофиқ муҳожирларни Туркияга депорт қилишни бошлади.

Ушбу тадбир орқали Европадаги мухожирлар оқимини камайтириш кўзланган.

4 апрель куни Лесбос оролчасидан муҳожирлар ортилган иккита турк йўловчи катери Туркияга йўл олди.

Муҳожирларни чегара хизмати ходимлари кузатиб борган.

Маълумотларга кўра, 202 қочқин-муҳожир Грециянинг Лесбос ва Хиос оролчаларидан Туркиянинг Измир вилоятидаги Дикили шаҳрига етиб келган.

Шу йўл орқали Туркия орқали Европага ноқонуний равишда борган муҳожирларни ортга қайтариш тадбири амалга оширила бошланди.

Асосан Покистон ва Бангладешдан бўлган муҳожирлар Туркиянинг ғарбий қисмига ташилмоқда. Туркия ҳукумати яна 500 нафар муҳожирни қабул қилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG