Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

Петербургда боласини пуллаган ўзбек аёли жавобгарликка тортилди


Доғистонда ташлаб кетилган чақалоқ
Доғистонда ташлаб кетилган чақалоқ

Олти ойлик чақалоғини 800 минг рублга пулламоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл жиноий жавобгарликка тортилди. 4 апрель куни 33 яшар Гавҳар А.ни ҳисбда қолдириш масаласи судда муҳокама этилди.

2016 йилнинг 31 мартида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўз боласини пулламоқчи бўлган ўзбекистонлик 33 яшар аёл қўлга олинди.

Ўтган йилнинг октябрида туғилган ўғил болани муҳожир аёл 800 минг рубль(~12000 АҚШ доллари)га баҳолаб, маҳаллий жиноят-қидирув бўлими оператив ходимига сотаётганида ушланди.

Бола сотувчи аёл Петербургнинг Қозон кўчасидаги кафеларидан бирида пулни қўлига олганидан кейин ушланди, дейди Озодликка амалиёт тафсилотларини гапириб берган шаҳар Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитонов.

- Уни бугун ҳибсда қолдириш масаласи судда кўрилаяпти. Бу ишга, сўзсиз, аёл ғаразли манфаатларини кўзлаб қўл урган – 800 минг рублга сотмоқчи бўлди! Бошқа сабаблари йўқ, деди Сергей Капитонов.

Озодликка маълум бўлишича, Гавҳар А. исмли 1982 йилда туғилган бу айбланувчи аёлга нисбатан Санкт-Петербург Тергов қўмитаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 127.1 моддаси 2- қисми “б,з” бандлари (“одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Олти ойлик бола маҳаллий клиникалардан бирига юборилди. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Петербург Тергов қўмитаси расмийси Сергей Капитонов Петербургда айнан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ўз фарзандларини сотишга уринишлари билан боғлиқ воқеалар аввал ҳам учраганини эслатди:

- Бир йил давомида, адашмасам, бу учинчи ҳодиса. Охирги маротаба кузда бўлганди. Ачинарлиси, бола сотишга асосан ҳамюртларингиз уринаяпти. Наҳотки улар Интернет орқали ёки истаган бошқа тарзда болани сотиш тўғрисидаги эълон дарҳол полиция ва махфий хизматлар назоратига тушиши, бу қилмиш ортида жиддий жавобгарлиги борлигини тушунишмайди?! -деди Сергей Капитонов.

Тергов ходими 2014 йилнинг мартида Петербургда 22 яшар ўзбекистонлик Сайлигул Нуралиева янги туғилган ўғлини сотиш пайтида бу савдога ëрдам берган 29 яшар тожикистонлик Азиза Давурова билан бирга қўлга олинганини эстлатди. Тўрт кунлик болани 25 минг рублга сотмоқчи бўлган муҳожир аёллар пулни регистрациядан ўтиш учун ишлатмоқчи бўлганини билдирган.

Шу йилнинг 27 февралида Озодлик радиоси ўзбекистонлик она-бола янги туғилган чақалоқни Петербургда 80 минг рубль эвазига сотишга уринганида қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Шу тариқа 50 ёшли бу аёл никоҳсиз ўғил туққан 24 ёшли қизини “шармандалик”дан халос қилмоқчи бўлганини терговчиларга айтган.

2015 йилнинг февралида 2 кунлик чақалоғини 6 минг долларга баҳолаган 38 яшар ўзбекистонлик Баҳронова оператив ходимлар томонидан ушланган эди. У Россияда бола туққанини Ўзбекистонда қолган эри ва тўрт нафар фарзандидан яширмоқчи ва боз устига даромад олмоқчи ҳам бўлганини гапириб берган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари томонидан ўз фарзандларини сотиш ҳолатлари Россиянинг бошқа шаҳар ва ўлкаларида ҳам қайдга олингани тўғрисида Озодлик хабар бериб келади.

Жумладан, яқинда Москва вилоятида уч ойлик чақалоғини 70 минг рублга (тахминан 1130 АҚШ доллари) пуллашга уринган ўзбекистонлик Гулнора Ҳошимова 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

XS
SM
MD
LG