Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Ҳукуматга чақувчилик қиласизми?


Тошкент метроси поездларига чиққан йўловчилар ана шундай даъватдан "баҳраманд бўлмоқда".

Тошкент метроси поездларига чиққан йўловчилар ана шундай даъватдан "баҳраманд бўлмоқда".

Тошкент метроси ва маршрут таксиларида одамларни “давлат сиëсатига қарши гапираëтганлар”ни кўрса¸ зудлик билан кучишлатар тизимларига хабар беришга ундовчи плакатлар пайдо бўлди. Тинчлик ва хавфсизликни сақлаш иддаоси билан рағбатлантирилаëтган бундай даъватга амал қилиб¸ ҳукумат сиëсатидан норозиларни милиция ва МХХга чақиб берасизми? Сешанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Апрель ойидан Тошкент метрополитени ва маршрут таксиларида йўловчиларни “огоҳликка ундовчи” янги мазмундаги плакатлар пайдо бўлди. Авваллари айтиб келинган “шубҳали буюмларни кўрганингизда¸ метрополитен ходимларига хабар қилинг” даъвати ëнига энди¸ “давлат сиëсатига қарши гапираëтган одамларни кўрсангиз¸ милиция ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг”¸ деган чақириқ қўшилди.

Ўзбекларни ëппасига чақимчига айлантириш операциясига қўшилаëтган кўнгиллилар ҳам сероб.

Ўзбекларни ëппасига чақимчига айлантириш операциясига қўшилаëтган кўнгиллилар ҳам сероб.

Жамоат транспорти салонида¸ оралиқ ва охирги бекатларда¸ аҳоли гавжум бўлган ва кўп тўпланадиган жойларда одамлар томонидан давлатимиз сиëсатига қарши сўзлар¸ террорристик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш ниятида юрган шахслар тўғрисидаги гаплар ва бошқа ғаразли ташвиқотлар юритилганда¸ қолдириб кетилган шубҳали буюмлар аниқланганда ва шунга гумон қилинганда бу ҳақда зудлик билан қуйидаги ишонч телефонларига хабар қилишингизни сўраймиз”¸ дейилади янги эълонларда. Эълон сўнгига Тошкент шаҳар милициясининг ишонч телефонлари ëзилган ва варақа “Огоҳлик давр талаби!”деган шиор билан тугаган.

Тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич 1 апрель куни ўзи гувоҳ бўлган бундай плакатлар мазмунини аҳолини огоҳлик эмас¸ чақимчиликка даъват қилиш деб баҳолади.

“Ўзбекистон қонунчилигида кафолатланган сўз эркинлиги Ўзбекистонда террор ҳаракатига тенглаштирилди. Тошкент метросига осилган янги плакатлар шундан далолатдир. Бундан аввалги абстракт огоҳликка даъват қилувчи плакатлардан фарқли янгиларида фуқаролар очиқдан-очиқ чақимчиликка таклиф қилинмоқда”¸ дейди тошкентлик мустақил журналист.

Ўтган йил охирида йўловчи ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчиларга автотранспорт воситасида шубҳали шахс ёки шубҳали буюм борлиги аён бўлса¸ зудлик билан салондан йўловчиларни тушириб, милиция органларига хабар бериш лозимлигини уқтириш бошланган эди.

Одамларни очиқдан-очиқ ўз ëнидагиларни чақиб беришга қилинаëтган бундай даъватга муносабатингиз қандай?

Чақимчилик бугунги ўзбек жамиятида оддий нормага айландимики энди ҳукумат уни бемалол тарғиб қилишга ўтди?

“Давлатимиз сиëсатига қарши гапираëтганлар” деганда ҳокимият нимани назарда тутмоқдаю¸ сиз нимани давлат сиëсатига қарши деб биласиз?

Эртага қўшниси¸ ҳамкасби¸ таниши ëки умуман танимаган одами газ йўқ¸ свет йўқ¸ бу қандай ҳаëт бўлди ўзи¸ деб гап бошласа¸ уни милицияга чақиб берувчилар армияси пайдо бўлмаслигига ишонасизми?

Сиз қайси вазият ва қайси эҳтиëжда чақимчилик қилгансиз ëки қилишингиз мумкин?

Одамларни бир-бирига ишончсиз ҳолга солиш¸ ҳаммани бир-бирида¸ ҳатто ўз яқинларидан қўрқиб яшашга етаклаш бугун Ўзбекистонда давлатнинг изчил сиëсатига айланди дейиш мумкинми?

5 апрель¸ сешанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон ташқарисидагилар бу суҳбатга OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали¸ Ўзбекистон ичкарисидагилар эса эфир пайтида WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишлари мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG