Линклар

Минск гуруҳи Венада Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч).

Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашгани туфайли сешанба куни Венада таркибига АҚШ, Россия ва Франция вакиллари кирган ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларининг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.

4 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масалани АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали муҳокама қилган. Икки мамлакат бош дипломати Тоғли Қорабоғда қайта бошланган тўқнашувлар юзасидан “жиддий хавотир” изҳор қилганлар. Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Лавров ва Керри жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини урғулаганлар.

Тоғли Қорабоғда вазият 2 апрелга ўтар кечаси кескин ёмонлашган. Томонлар бир-бирларини оташкесим шартини бузганликда айбламоқда. Тўқнашув чоғида иккала тарафдан 30 дан зиёд одам ўлгани, 200 дан кўпроқ киши яралангани ҳақида маълумотлар бор.

XS
SM
MD
LG