Линклар

logo-print

Москвада Путин импичменти талаби билан пикетлар ўтмоқда


Кремль олдидаги пикет иштирокчиларидан бири.

Кремль олдидаги пикет иштирокчиларидан бири.

Россия президентининг оффшор ширкатлари билан алоқадорлигига оид журналистик текширув ёйинланиши қабатида Москванинг Манеж майдонида фаоллар Владимир Путинга импичмент талаби билан якка пикетлар ўтказмоқдалар. Бу ҳақда мухолифатчи Николай Ляскин Твиттердаги ўз саҳифаси орқали хабар тарқатди.

3 апрель куни Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP), Журналистик суриштирувлар халқаро консорциуми (ICIJ), WikiLeaks ва жаҳон оммавий ахборот воситалари сайтлари дунёдаги бир қанча мамлакатларда ҳокимиятнинг юқори эшелонларидаги коррупцияга бағишланган материал ёйинлаган.

Журналистик суриштирувнинг катта қисми Россияга бағишланган бўлиб, унда Путинга яқин одамлар “Россия” банки ва Панама оффшор ширкатлари орқали 2 миллиард доллардан кўпроқ “пул ювгани” иддао қилинади.

Кремль чоп қилинган ҳужжатларни “қуруқ тахмин ва чайқов устига қурилган”ини айтиб, уларда янги маълумот йўқлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG