Линклар

Сурияда “Жабҳатан-Нусра” воизи ва ўзбек жангарилари ўлдирилди


Суриядаги Жабҳатан-Нусра жангариларидан бири.

Суриядаги Жабҳатан-Нусра жангариларидан бири.

Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган ҳаво ҳужумида “Жабҳатан-Нусра” воизи ва камида 20 жангари ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Суриялик” лақаби билан танилган Абу Фирос Идлиб вилоятининг шимолий-ғарбидаги қишлоқлардан бирида Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари ёки рус учоқлари берган ҳаво зарбаси натижасида ўлдирилгани тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, “Жабҳатан-Нусра” воизи билан биргаликда унинг ўғли ҳамда ўзбекистонлик жангарилар ўлган.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Абу Фирос “Жабҳатан-Нусра” номидан мунтазам равишда баёнотлар бериб келган. Ўтган асрнинг 80-йилларида у афғон мужоҳидлари томонида туриб жанг қилган, Ал-Қоида етакчиси Усома бин Ладиннинг сафдоши бўлган.

Сурияда АҚШ ва Россия воситачилигида эришилган оташкесим қарори шу йил 27 февралидан кучга кирган. Аммо бу сулҳ “Исломий давлат”, “Жабҳатан-Нусра” ва бошқа экстремистик гуруҳларга тегишли эмас.

XS
SM
MD
LG