Линклар

Global Firepower порталининг жаҳон давлатлари армиялари рейтингида Ўзбекистон армияси 126 мамлакат орасида 48-ўринни эгаллаган. Ўтган йили Ўзбекистон бу рейтингда 54-ўринда эди.

Рейтингдаги маълумотлардан келиб чиқилса, Ўзбекистон ҳарбий қудрат бўйича МДҲ мамлакатлари орасида Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида эса биринчи ўринда туради.

Мазкур рейтингда Қозоғистон 53-ўринга, Туркманистон 86-ўринга, Қирғизистон 110-ўринга, Тожикистон эса 112-ўринга қўйилган.

Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий бюджети 70 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG