Линклар

logo-print

60дан ортиқ ўзбек спортчиси Рио де Жанейродаги Олимпиадада қатнашади


Ўзбекистонлик спортчилар Рио де Жанейрода бўладиган Олимпиада ўйинларига 60та йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон спорт жамоаси ҳозиргача бокс бўйича 11та, енгил атлетика бўйича 8та, эшкак эшиш бўйича 5та, оғир атлетика бўйича 3та, сузиш 2та, таэквандо бўйича -1та лицензияга эга бўлди.

Шунингдек, паралимпиада ўйинларига 25 нафар ўзбек спортчиси йўлланмани олди.

Бу йилги Олимпиада ўйинлари Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида август ойида бўлиб ўтади.

Бразилиядаги ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган спортчиларга ўзбек ҳукумати 50-60 млн сўмдан мукофот ваъда қилган.

Бундан ташқари Олимпиадада олтин, кумуш ва бронза медаллар учун алоҳида мукофотлар берилади.

XS
SM
MD
LG