Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

Жиззахлик ўқувчилар Россияда мардикор имтиҳонига тайëрланмоқда


Жиззах шаҳрида рус тили ва Россия тарихидан имтиҳонга тайëрлаш бўйича репетиторларга эҳтиëж кўпайгани ва ота-оналар ўз фарзандларини рус синфларига бераëттгани айтилмоқда.

Жиззахда рус тили ва адабиëти ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган Зулфия Аҳмедшинанинг Озодликка айтишича бу эҳтиëж Россияда меҳнат муҳожирларини имтиҳон қилиш тўғрисидаги қонун жорий қилинганидан кейин пайдо бўлган.

- Ота-оналар менга келиб боламни Россияга ишлашга жўнатаман. Ўша ерда патент олиш учун бўладиган имтихондан ўтадиган қилиб бер дейишади. Мен Россиядаги тест талаби асосида рус тили, Россия тарихи¸ маданияти ва қонунчилиги ҳақидаги жавобларни ўқувчиларга ўргатаман. Олдин олий ўқув юртига киритиш учун ўқувчи тайëрлаганб бўлсам хозир Россияда гастарбайтер бўлиш учун ўқувчиларга таълим бераяпман¸ - дейди суҳбатдош.

Зулфия опаниннг айтишича¸ “рус тили, Россия тарихи¸ маданияти ва қонунчилиги” га қизиқиш кейинги ярим йил ичида жиззахлик потенциал мардикорлар орасида анча кучайган:

- Билсангиз ўтган йили Россияда меҳнат муҳожирларини имтиҳон қилиш тўғрисидаги қонун жорий қилинган эди. Жиззахдаги ўқувчиларнинг кўпини ë отаси ëки онаси Россияда ишлайди. Улар бу тестдан ўтишга қийналишди. Фарзандлари қийналмаслиги учун тайëргарлик кўришяпти. Болам барибир Россияга бориб ишлайдику¸ деб олдиндан тайëргарлик кўришмоқда. Иложи бўлса мактабни рус классларига беришяпти¸ бўлмаса репититор тутишмоқда¸ дейди жиззахлик рус тили ўқитувчиси.

Эслатиб қўямиз¸ Россия президенти Владимир Путин томонидан имзолаган қонунга мувофиқ, Россияда ишлаш, патент олиш, вақтинчалик яшаш рухсатини берувчи сертификатга эга бўлиш учун мигрант рус тили, тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича оғзаки ва ёзма шаклда имтиҳондан ўтиши лозим.

Рус тилидаги синфларга талаб кучайди

Жиззах шахар халқ таълими бўлимидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ шаҳардаги мактабларда рус тилида ўқийдиган синфлар сони кейинги икки йил ичида анча кўпайган.

- Жиззахдаги русча чуқур ўргатиладиган мактабдаги 1 синфда 9 та гурух ташкил қилинган. А, Б, В, Г, Д, Ж, гурухлар. Рус тилидаги мактабга қизиқиш кучли. Шунақа бўлиниш бор¸ деса бўлади. Бу мактаб ëмон, буниси яхши деган қандайдир фикрлар бор ота-оналарда. А, Б, В синфларига бўлинадику¸ ўшанда бойларнинг болаларини алоҳида қилиб, камбағалларнинг болаларини алоҳида қилиб бўлиш бу бор нарса. Рус тили мактабига бериш учун ота-оналар тиришади¸ - дейди манба.

Озодлик мухбири Жиззах шаҳридаги собиқ Островский номли мактабга қўнғироқ қилиб ўзбек синфда ўқийдиган ўқувчиларни рус тили синфига ўтказиш тартиби билан қизиқди.

- Учта рус тилидаги биринчи синфимиз бор¸ уларнинг ҳар бирига 40 тадан бола ўқияпти ¸ сиз кеч қолдингиз. Келаси ўқув йилида келиб бир директоримизга учраб кўринг¸ деди телефонда ўзини директор ўринбосари деб таништирган аëл

- Жиззахдаги рус тилидаги ихтисослашган мактабларга боласини қўйиш учун ота-оналар ўртасида кескин пойга кетмоқда¸ бундай ҳолат Россияга кетаëтган мардикорларнинг янги авлоди етишиб келаëтгани билан боғлиқ¸ - дейди, ушбу вазиятни ўрганган журналист Улуғбек Ҳайдаров.

Суҳбатдошга кўра¸ бу вазият “Ўзбекистондаги миллий мактабларда ўқиш савиясининг тушиб кетганию¸ миллий мактабларнинг ўз битирувчилари учун улар истаган истиқболни бера олмаслигини эътироф этиш ифодасидир.”

XS
SM
MD
LG