Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Тоғли Қорабоғда томонлар оташкесимга эришди


Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш борасида келишимга эришганлар.

Ереван ва Боку ҳукуматлари оташкесим сешанба маҳаллий вақт билан 12.00дан кучга кирганини билдирди.

Сўнгги уч кун ичида Тоғли Қорабоғдаги отишмаларда ўнлаб одам нобуд бўлди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сўнгги икки кун ичида Тоғли Қорабоғда 16 ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирди.

Ўз навбатида Арманистон томони Тоғли Қорабоғда қуролли можаро бошланган 2 апрелдан буён 20 аскари нобуд бўлгани, 70 нафари яралангани ҳақда маълум қилди.

XS
SM
MD
LG