Линклар

logo-print

Тожикистонда 6 нафар имом экстремизмда гумонланиб ҳибга олинди


Тожикистонда олти нафар имом ноқонуний диний экстремист гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилояти прокурори имомлар ўтган ой қамоққа олингани ҳақда 5 апрель куни Озодликка билдирди.

Лекин, экстремизмда гумонланаётган имомларнинг исми ва уларнинг қайси экстремист гуруҳларга мансублиги айтилмаяпти.

Айбли деб топилгани тақдирда имомлар беш йилчага бўлган муддатга озодликдан махрум этилиши мумкин.

Ўтган йил бошидан буён Тожикистонда "Ўзбекистон Исломий ҳаракати"га алоқадор "Жаммат Ансарулоҳ" исломий гуруҳига алоқадорликда айбланиб ўнлаб одам ҳибсга олинган эди.

Тожик расмийларига кўра, ҳозирда мингдан ортиқ Тожикистон фуқароcи "Исломий Давлат" экстремист гуруҳи сафларида Сурияда жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG