Линклар

Сурхандарё вилоятининг Денов туманида бир кун ичида қутурган ит 7 одамни тишлаб олган.

5 апрель куни ўзбек маҳаллий матбуоти тарқатган хабарга қараганда, воқеа 25 март куни юз берган, бироқ бу ҳақда фақат чоршанба куни жамоатчиликка билдирилган.

Ит тишлаган шахсларга биринчи тез ёрдам кўрсатилиб, бугунги кунда улар қутуришга қарши вакцинациядан ўтмоқда.

Хабарда айтилишича, Сурхандарё вилоятида бўлиб ўтган воқеадан сўнг дайди итларни тутиш ва йўқ қилиш тадбирлари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG