Линклар

Ўзбекистонда тақиқланган гиёҳванд ва психотроп моддалар рўйхати янгиланди.

Norma нашрининг билдиришича, Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш Давлат комиссияси қарори билан мамлакатда 289 номдаги гиёҳванд моддалар тақиқланди. Аввалги рўйхатда 220 номдаги гиёҳванд моддалар қайд этилган эди. Айни пайтда Ўзбекистонда айланмаси чекланган 81 номдаги психотроп моддалар рйхати ҳам тузиб чиқилди.

Қарорда, шунингдек, жиноий ва маъмурий жазо берилиши мумкин бўлган наркотик миқдори ҳам белгилаб берилган. Масалан, 0,01 грамм морфин учун жиноий жавобгарлик, бу миқдордан оз бўлган морфин учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG