Линклар

Қирғизистоннинг давлат қарзи 2015 йилнинг декабридаги ҳолат бўйича 3 миллиард 800 миллион долларга етди. Бу ҳақда сешанба куни Қирғизистон ҳукумати маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, бу қарзининг 3 миллиард 600 миллиони ташқи, 204 миллион доллари ички қарз ҳисобланади. Сўм ҳисобида Қирғизистон давлат қарзи 288 миллиард 800 миллионни ташкил қилади.

Қирғизистон 2015 йилда давлат қарзини тўлаш учун 14 миллиард 300 миллион сўм сарфлаган.

XS
SM
MD
LG