Линклар

Швеция ҳукумати хориж дипломатларига билвосита пора берганликда айбланмоқда


БМТдаги хориж элчилари малика Виктория билан.

БМТдаги хориж элчилари малика Виктория билан.

Швеция ҳукумати ривожланаётган давлатларга кўмак тарзида ажратилган маблағни БМТ Хавфсизлик кенгашидаги овозларга эришиш мақсадида хориж дипломатларига билвосита пора беришга сарфлаган.

Бу ҳақда Швециядаги Dagens Nyheter газетаси хабар тарқатди. Газета ўтказган суриштирув натижаларига қараганда, ўтган йилнинг августида дунёдаги 27 давлатнинг БМТдаги элчилари Швецияга бекорга келиб, иқлим ўзгаришига бағишланган уч соатлик халқаро анжуманда иштирок этиш имкониятига эга бўлган.

Хориж дипломатларининг йўл ҳақига 140 минг доллар маблағ сарфланган. Бундан ташқари дипломатлар энг қиммат меҳмонхонага жойлаштирилган ва кунига уч маротаба иссиқ овқат билан таъминланган. Дипломатларга сарфланган маблағлар эса ривожланаётган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш жамғармаси бюджетидан олинган.

Швеция БМТ Хавфсизлик кенгашидан ўрин олишга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу йилнинг июнида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида бу ўрин учун овоз бериш жараёни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG