Линклар

logo-print

Россиянинг Воронеж шаҳрида гиёҳванд моддаларни сотишда айбланган 24 ёшли ўзбекистонлик ва 23 ёшли қирғизистонлик жами 26 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тергов ҳужжатларида айтилишича, 2014 йилда Воронежга келган бу икки йигит шаҳарда героин сотиш тармоғини шакллантирган. Улар ўша йилнинг ноябрида қўлга олинган. Бангфурушлар ижарага олган уйдан полиция 1 кило героин топган.

Тергов жараёнида қўлга олинганлардан бири героин яширилган жойларни кўрсатиб берган. Яширин жойлардан ва Отроже ўрмонидан яна 1,5 кило героин топилган.

Суд ҳукуми билан ўзбекистонлик 12 йилга, қирғизистонлик эса 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG