Линклар

Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ҳокими Ўзбекистон баҳсли ҳудудда йўл қураётгани тўғрисидаги гапларни рад этди.

Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, туман ҳокими Сонунбек Акпаралиев тумандаги Араб қишлоғи томон Ўзбекистон йўл қурмоқда, деган маълумотни рад этган.

Худди шундай баёнотни Қирғиз Республикаси Чегара хизмати матбуот хизмати ҳам ёйинлагани тўғрисида ca.news.org агентлиги хабар қилди.

Олдинроқ Олабуқа туманидаги Кўктош қишлоқ ҳукуматига қарашли Араб қишлоғига яқин баҳсли ҳудудда Ўзбекистон автомобиль йўли қураётгани тўғрисида маҳаллий кенгаш депутатлари Азаттиқ радиосига хабар қилган эди.

Кўктош қишлоғидан 18 километр масофада жойлашган Араб қишлоғида 150 га яқин уй-жой хўжалиги бор. Мазкур ҳудудда Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида баҳсли бўлиб турган 19 минг гектардан ортиқ ер борлиги тўғрисида Азаттиқ радиоси хабар қилди.

XS
SM
MD
LG