Линклар

logo-print

"Ўзбекистонга қарашли пансионатларнинг Қирғизистон балансига олиниши сиёсий қарордир".


Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошев.

Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошев.

Иссиқкўлдаги Ўзбекистонга қарашли пансионатларнинг Қирғизистон балансига олиниши сиёсий қарордир.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошев баёнот бергани тўғрисида tazabek агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, Иқтисодиёт вазири Қирғизистонда кичик ГЭСлар қурилиши истиқболлари тўғрисида гапирар экан, Ўзбекистонга қарашли пансионатларнинг Қирғизистон балансига олиниши сиёсиё қарор эканлиги, бу қарор кичик ГЭСлар қурилиши истиқболларига таъсир қилмаслиги тўғрисида гапирган.

Ўзбекистонга қарашли пансионатларнинг кичик ГЭСлар қурилишига қандай алоқаси борлиги тўғрисида хабарда айтилмаган.

4 апрель куни Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Совет Иттифоқи пайтида Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва корхоналар ҳисобидан Иссиқкўлда бунёд этилган “Роҳат”, Дилором”, “Олтин қум” ва “Бўстон” пансионатларини Қирғизистонга қайтариб олиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

XS
SM
MD
LG