Линклар

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси – Мажлиси намоёндагон депутатлари Ҳаво кодексига мамлакат ҳаво ҳудудида дронлардан фойдаланишни чеклаш назарда тутилган тузатишлар киритиш таклифини маъқуллагани тўғрисида ca.news.org сайти хабар қилди.

"Мамлакатимиз ҳудуди узра пилотсиз бошқариладиган учувчи аппаратлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга субъектлар рўйхатини фақат ҳукумат туза олади", деб баёнот берган тузатишлар лойиҳасини тақдим этар экан, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Мансуржон Умаров.

Унинг айтишича, кўрилаётган чоралар пилотсиз бошқариладиган аппаратлардан террорчилар фойдаланишининг олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш 2014 йилнинг ноябрида тақиланган.

XS
SM
MD
LG