Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда сешанбадан буён ўт очишни тўхтатиш режими амал қилмоқда


Озарбайжоннинг Арманистон билан қуролли тўқнашувига оид сўнгги хабарда айтилишича, Озарбайжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туражаги тўғрисида баёнот берган. Томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилган.

Бу ҳақдаги маълумотни ззини ўзи мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ мудофаа вазирлиги тасдиқлади.

Олдинроқ Арманистон президенти Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берган эди. Озарбайжон томони эса, босиб олинган барча ҳудудлардан Арманистон қўшини чиқиб кетган тақдирдагина ўт очишни тўхтатажаги тўғрисида баёнот берган эди.

Тоғли Қорабоғдаги вазият 2 апрелга ўтар кечаси кескин таранглашиб кетди. БМТнинг душанба кунги хабарига қараганда, 30 дан зиёд киши қуролли тўқнашув қурбони бўлди, 200 дан ортиқ одам яраланди.

XS
SM
MD
LG