Линклар

logo-print

"Ислом ва мусулмонлар" эшиттиришининг сўнгги икки сонига муносабат билдирган Муҳаммадсолиҳ Обутов Ўзбекистон ҳукумати Диний идорадан ҳар байрамни Исломга мослаштиришни талаб қилмоқда, деб таъкидлади. Унинг фикрича, бугунги мусулмонлар байрамларга муносабат бобида бир неча йўлни тутган ва демократик Ғарб моделига энг яқин йўл "Қуръонийлар"никидир, Ўзбекистонда ҳукумат маъқуллаган ҳанафийлар мазҳабида эса икки Ҳайитдан бошқа байрам йўқдир.

"Ислом ва мусумлмонлар" эшиттиришининг сўнгги икки сонида Наврўзни нишонлаш мумкинлиги ҳақида диний идора берган фатво ва ақидага зид бўлмаган байрамларга Ислом ҳукми ҳақида ўзбекистонлик аҳли илм билан суҳбат берилган эди.

Бу йилги Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайтида байрамни нишонлаш мумкинлиги "Қуръон" ояти ва ҳадислар билан асослаб берилган Жума маърузаси матни эълон қилинди.

Шу муносабат билан Озодликка интервью берган идора раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур бу байрамнинг Ўзбекистонда дин ёки эътиқодга умуман дахли йўқ, бу кун янгиланиш, деҳқончилик мавсумининг бошланиши сифатида нишонлангани боис, уни рад этиш жоҳиллик мазмунида фикр билдирган эди.

Бу мақолага кўплаб муносабат билдирилди ва тингловчи-муштарийлар баҳсида "Исломда байрамга муносабат қандай?" деган савол яна ўртага чиқди.

"Исломда икки Ҳайитдан бошқа байрамлар ҳаром" деган бир тоифа билан "Ақидага зид бўлмаган байрамларга динда тақиқ йўқ" деган тоифа ўртасида яна қизғин баҳс бошланди.

Биз бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа давлатларида ҳам ўз диндошлари, ҳам бошқа дин, миллат вакиллари билан ёнма-ён яшаётган ўзбекистонлик мусулмонларни айни мавзуда бир-бир суҳбатга таклиф қилаяпмиз.

Бунга қадар ўзбекистонлик ёш аҳли илм Аброр Мухтор Алий айни мавзуда фикр билдириб, "Ақидага зид бўлмаган байрамларни замонамиз уламолари рад қилмайди", деган хулосани тилга олди.

Айни мавзуда суҳбатлашиш истагини билдирган навбатдаги суҳбатдошимиз Швециядаги ўзбекистонлик собиқ имом Муҳамммадсолиҳ Обутов бу фикрни қисман қувватлар экан, бу мазмундаги фатволарнинг келиб чиқишига эътиборни қаратди. Айни пайтда, масаланинг Ўзбекистон учун долзарб бир жиҳатига эътиборни қаратди:

- Ўзбекистонда диний идора ҳар байрам ёки тадбирни Исломга мослашитиришга уринаркан, динни бузяпти ва буни улардан ҳукумат талаб қилаяпти. Бизнинг идорадагилар айтмайдими: "Бизда дин давлатдан ажратилган. Миллий ёки бошқа байрамларни қилаверинглар, лекин динга аралаштирманглар, дин турсин ўзининг жойида" дейиши керак, дея олиши керак, - деди, жумладан, Обутов.

Қуйида у киши билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Мусулмонларнинг Наврўз ва умуман, икки Ҳайитдан бошқа байрамларни нишонлаши мумкинки ёки йўқми, мусулмонларнинг бошқа дин ва миллат вакиллари билан алоқаларида уларнинг диний, миллий, анъанавий ва давлат миқёсидаги байрамларига қандай муносабатда бўлиши керак, деган саволларга жавоб беришни истаган аҳли илм ва толиби илмларни суҳбатга чорлаймиз!

Марҳамат, бизга боғланинг:

WhatsApp + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER + 420 602 612 713

SKYPE ozodskype, ozodlikonline, ozodovoz

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG