Линклар

ЖБ: Россияда уч миллиондан кўпроқ одам қашшоқликда яшамоқда


Россиянинг Ставрополь шаҳрида уйсизларга тарқатилаётган емак (иллюстратив сурат).

Россиянинг Ставрополь шаҳрида уйсизларга тарқатилаётган емак (иллюстратив сурат).

Жаҳон банки баҳосига кўра, нефть нархининг пастлаши ва халқаро санкциялар ортидан Россияда юзага келган иқтисодий бўҳрон туфайли 3 миллион юз минг киши қашшоқлик даражасига тушиб қолган.

Ўтган йили мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажми 3,7 фоизга пасайган ва бу йил яна 1,1 фоизга тушиши кутилмоқда.

Жаҳон банки тахминича, аҳолининг қашшоқлашуви Россияни 2007 йилдаги кўрсаткичларга қайтаради ва “қарийб 10 йиллик иқтисодий ўсишни йўққа чиқаради”.

Иқтисодий вазиятнинг мураккаблашуви расмийларни бюджет ҳажмини қисқартиришга мажбур қилмоқда. Март ойида ахборот агентликлари мудофаа учун харажатлар 5 фоизга қисқариши, бу Путин ҳокимият тепасига келган 2000 йилдан буён энг катта қисқариш бўилиши ҳақида хабар қилгандилар.

Маълумотларга кўра, бу қийинчиликлар Россия президентининг обрў-эътиборига сезиларли даражада путур етказмаган, бироқ Кремль сентябрь ойида ўтажак парламент сайлови чоғида тартибсизликлар бўлишидан чўчиётгани ҳақида маълумотлар бор.

Айни пайтда Жаҳон банки 2017 йилда Россия иқтисоди 1,1 фоизга ўсиши мумкинлигини ҳам башорат қилган.

XS
SM
MD
LG