Линклар

Тожикистонда Ислом уйғониш партиясининг 13 фаоли устидан маҳкама якунланди


Тожикистон Олий судида Ислом уйғониш партиясининг 13 нафар фаоли иши бўйича маҳкама жараёни якунланди, суд коллегияси чиқарилажак ҳукм юзасидан кенгашмоқда.

Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизматига маълум қилган Олий суд вакилига кўра, бу одамлар устидан ҳукм яқин кунлар ичида чиқарилади.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раҳбариятига кирган 13 фаол ўтган йилнинг сентябрь ойида собиқ мудофаа вазири Абдуҳалим Назарзоданинг қуролли гуруҳига қарши амалиёт тугаши биланоқ қўлга олинган.

Тожик расмийлари Ислом уйғониш партияси аъзоларини ва хусусан, ҳозир чет элда юрган партия лидери Муҳиддин Кабирийни бу қуролли исёнга алоқадорликда айблаганлар.

Бу иддаолар “Тожикистон Ислом уйғониш партияси фаолиятини тақиқлаш учун баҳона” эканини айтган Кабирий ўзи ва сафдошларига нисбатан билдирилган айбловларни рад этган.

Тожик расмийлари 2015 йилнинг 29 сентябрида Тожикистон Ислом уйғониш партиясини террор ташкилотлари рўйхатига қўшган.

XS
SM
MD
LG