Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда музокаралардан сўнг шартли тинчлик ҳукм сурмоқда


Степанакерт яқинида жойлашган Талиш қишлоғидаги кўнгилли аскар, Тоғли Қорабоғ, 2016 йил 6 апрели.

Степанакерт яқинида жойлашган Талиш қишлоғидаги кўнгилли аскар, Тоғли Қорабоғ, 2016 йил 6 апрели.

Оташкесим тартиби бузилганига оид баёнотларга қарамай, тарангликни юмшатиш бўйича Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари билан алоҳида-алоҳида ўтказилган юқори даражада учрашувлар туфайли Тоғли Қорабоғда тинчлик сақлаб қолинмоқда.

Тоғли Қорабоғдаги вазият 2 апрелга ўтар кечаси таранглашиб кетган. Дипломатик аралашув воситасида 5 апрель куни жанговар ҳаракатлар тўхтатилгунига қадар бу ерда 60 дан зиёд одам ўлгани айтилмоқда.

Ўзини Бокудан мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ бўлгаси учун Озарбайжон ва Арманистон 1988 йилдан 1994 йилгача уруш олиб борган ва бу уруш 30 мингдан зиёд киши ҳаётига зомин бўлган.

Халқаро миқёсда “музлатиб” қўйилган бу зиддиятга 20 йилдан буён якуний ечим топилмаяпти ва вақти-вақти билан Тоғли Қорабоғда ўт чиқиб турибди.

5 апрелдаги сулҳдан сўнг Россия ва АҚШ жанг қилаётган томонлар музокара столига қайтишига умид билдирди. 6 апрель куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувдан сўнг чиқиш қилган Арманистон президенти Серж Саркисян халқаро ҳамжамиятни Тоғли Қорабоғдаги айирмачиларга “ўз тақдири ва келажагини ўзи белгилаш” ҳуқуқи тан олишга чақирди.

XS
SM
MD
LG