Линклар

logo-print

Қирғизистонда барча тўловларни сўмга ўтказиш ҳақидаги қонун кучга кирди


Қирғиз сўми (иллюстратив сурат).

Қирғиз сўми (иллюстратив сурат).

Қирғизистонда 6 апрелдан хизмат ҳақи ва товар нархларини миллий валютада кўрсатишга шарт қилиб қўядиган ва ички операциялар учун хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлайдиган қонун кучга кирди. Қонун парламент томонидан 18 март куни маъқулланган.

Янги тартиб асосан кўчмас мулк бозори, автомобиль савдоси ҳамда ҳисоб-китоб доллар ёки еврода амалга оширилган авиация соҳасига дахл қилиши кутилмоқда. Янги қонун меъёрларига риоя қилмаган шахслар маъмурий жавобгарликка ёки жаримага тортилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG