Линклар

Порошенко: Нидерландиядаги референдум натижалари Украинанинг Европа сари йўлига тўғаноқ бўлолмайди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина Нидерландияда ўтказилган ва Киев учун салбий бўлган референдум натижалари туфайли евроинтеграция режасидан воз кечмайди. Украина президенти Петро Порошенко 7 апрель куни ана шундай баёнот берди.

“Аминманки, стратегик жиҳатдан бу воқеа Украинанинг Европа сари йўлида тўсиқ бўлиб ҳисобланмайди. Бу воқеага қарамай, мен Украина Ассоциация ҳақидаги битимни турмушга татбиқ қилишда давом этишини, Европа Иттифоқи билан чуқур ва ҳар нарсани қамраб олувчи эркин савдо ҳудуди яратилишини таъминлашини масъулият билан билдираман, чунки бу украин давлати модернизациясига ва мустақиллигининг мустаҳкамланишига элтувчи йўлдир”, дея таъкидлади Порошенко.

Украина президенти Нидерландиядаги референдум консультатив характерга эгалигини эслатди. “Эндиликда Ҳолландия ҳукумати, парламенти, сиёсатчилари ўз сўзларини айтишлари керак”, деди Порошенко.

IPSOS социология маркази маълумотларига кўра, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Ассоциация тўғрисидаги шартнома бўйича Ҳолландияда ўтган референдумда сайловчиларнинг 32 фоизи овоз берган. “Референдум бўлиб ўтди” дея эътироф этилиши учун унда 30 фоиздан кам бўлмаган сайловчи иштирок этиши лозим эди.

Экзит-пол натижаларига кўра, сайловчиларнинг 37,5 фоизи Украина билан ассоциацияни ёқлаб овоз берган, 61,7 фоизи эса бунга қарши чиққан.

XS
SM
MD
LG