Линклар

Strategic Defence Intelligence гуруҳи эълон қилган янги прогнозга кўра¸ 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг мудофаага сарфлайдиган маблағи миқдори 11¸8 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин.

Марказий Осиëдаги энг катта ва энг кучли армия экани айтиладиган Ўзбекистон қуролли кучларига 2012-2016 йиллар давомида 9¸7 миллиард доллар маблағ сарфланган.

Ҳарбий таҳлилчиларга кўра¸ Ўзбекистон ҳукуматининг янги мудофаа тизимлари сотиб олиш ва мамлакат ичкарисида террорчиликка қарши курашга кўрсатаëтган иштиëқи мудофаа харажатлари ошишини башорат қилишга асос беради.

Ҳисоботда айтилишича¸ Ўзбекистоннинг 2012 йилги мудофаа харажатлари 1¸8 миллиард доллардан 2016 йилга келиб 2¸1 миллиард долларга кўтарилган.

Ўзбекистон келаси тўрт йил ичида асосан жангавор вертолëт ва учқичлар¸ бронитехника ва кузатув воситалари сотиб олишга қизиқиш кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG