Линклар

logo-print

Россия суди Путинни халққа душманликда айблаган фуқаро аризасини кўриб чиқади


Саратовск области арбитраж суди Балаково шаҳарчасида яшовчи Николай Суворовнинг президент Путин устидан берган шикоят аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.

Маҳаллий "Свободные новости" порталига кўра¸ Путинни халқ душмани¸ олигарх ва чиновниклар дўсти¸ Россияни талон-тарож қилган¸ халқни қашшоқлаштириб¸ амалдор¸ банкир ва миллиардер-қароқчиларни бойитган президент деб атаган Суворов¸ унинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Маҳкаманинг дастлабки мажлиси 28 апрелга белгиланган. Путин ëки унинг расмий вакили 25 апрелга қадар Суворов аризасига муносабат билдириши керак.

Февраль ойида Москва шаҳар Тверской суди Коррупцияга қарши кураш фонди асосочиси Алексей Навальныйнинг Путин устидан шикоят аризасини қабул қилмаган эди.

Навальный ўз шикоятида Путинни “Коррупцияга қарши кураш” тўғрисидаги федерал қонунчиликни бузганликда айблаган¸ маҳкама бу аризани “кўриб чиқишга арзимайдиган” деб топган эди.

XS
SM
MD
LG