Линклар

logo-print

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиëр Қосимов 63 ëшида оламдан ўтди


Таниқли актëр Бахтиëр Қосимов 7 апрель куни Тошкентнинг Хўжа Аламбардор қабристонида дафн этилди.

2013 йили Гулнора Каримова ташаббуси билан таъсис этилган “Олтин Гепард” мукофоти соҳиби бўлган Қосимов¸ “Келинлар қўзғолони”¸ "Шайтанат"¸ "Оловли йўллар", "Гумроҳлар", "Паризод", "Учар отлар", "Ёдгор" каби жами 37 та фильмда турли характердаги ролларни ижро этган.

Саратон хасталиги боис оламдан ўтган актëрнинг дафн маросимида¸ Озодлик манбаларига кўра¸ унинг ҳамкасб ва яқинлари иштирок этди.

Маросимда қатнашганларнинг Озодликка билдиришича¸ милиционер ва қоровуллар назоратида ўтган дафн маросимида актëр ва унинг ижоди эмас¸ кўпроқ ўзбек ëшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни ëт диний оқимларга қўшилишдан асраш ҳақида ваъз қилинган.

“Актëрни ҳурмат билан сўнгги йўлга кузатиш учун келганлар¸ имомнинг 15 минутлик тарбиявий нутқи¸ хусусан¸ Амир Темур туғилган кунини нишонлаш борасидаги хабарларни эшитишга мажбур бўлди”¸ дейди Озодлик манбаси.

XS
SM
MD
LG