Линклар

Қирғизистонда халқ инқилобининг 6 йиллиги нишонланмоқда


Президент Атамбаев инқилоб қурбонлари хотирасига ўрнатилган ëдгорлик ëнида.

Президент Атамбаев инқилоб қурбонлари хотирасига ўрнатилган ëдгорлик ëнида.

Қирғизистонда Қурмонбек Бакиевни ҳокимиятдан ағдарган халқ қўзғолонининг 6 йиллиги байрам қилинмоқда.

Куни-кеча 7 апрель мамлакатда Апрель халқ инқилоби куни сифатида расмий байрам деб эълон қилинди ва бу байрам биринчи марта дам олиш куни сифатида нишонланмоқда.

Бугун юзлаб одам¸ хусусан¸ жорий ҳокимият вакиллари Бишкек яқинидаги инқилоб қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этди.

2010 йилда Қурмонбек Бакиев ҳукуматига қарши бошланган норозиликлар давомида хавфсизлик кучлари очган ўтдан 100 га яқин одам нобуд бўлган эди.

Кўп ўтмай мамлакатдан қочиб кетган Бакиев ва унинг оиласи Беларусда яшаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG