Линклар

logo-print

Путин оффшор ширкатларига алоқаси борлигини мутлақ инкор қилди


Владимир Путин.

Владимир Путин.

Панамадаги Mossack Fonseca адвокатлик ширкатига оид 11 миллиондан кўпроқ махфий ҳужжатларнинг сиздирилишига муносабат билдирган Россия президенти¸ оффшор банк ҳисобларининг ўзига алоқадор экани ҳақидаги тахминларни рад қилди.

Panama Leaks воқеасини Ғарбнинг Москвага қарши навбатдаги иғвоси деб баҳолаган Путин¸ ўзининг болалик ўртоғи¸ мусиқачи Сергей Ролдугиннинг ноқонуний молиявий операцияларга алоқадорлигини ҳам инкор қилди.

Ғарб матбуотига сиздирилган Панама ширкати ҳужжатлари¸ таҳлилчиларга кўра¸ Путинга яқин шахсларнинг 2 миллиард долларни оффшор банк ҳисоблари орқали ювганини тахмин қилишга асос беради.

Фош этилган Mossack Fonseca ҳужжатлари дунëнинг аксар давлатларидаги ҳокимият расмийлари ва бадавлат шахсларнинг солиқдан қочиш ëки пул ювиш амалиëтларига тортилганига оид жанжалларга сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG