Линклар

logo-print

Эрдўғон ЕИдан ўз мажбуриятини бажаришни сўради


Туркия президенти Эрдўғон.

Туркия президенти Эрдўғон.

Анқара раҳбарига кўра¸ Туркия ҳукумати 20 мартдан бошлаб Грециядан депортация қилинаëтган суриялик қочқинларга муваққат бошпана беришни кафолатлайди.

Туркия ва ЕИ ўртасида эришилган келишувга кўра¸ Грециядан ҳайдалган ҳар бир ноқонуний суриялик муҳожир эвазига ЕИ бир сурияликни қонуний муҳожир сифатида қабул қилиши лозим.

Туркия президенти Эрдўғон¸ ЕИни ҳозирга қадар ўзаро келишувда зиммасига олган мажбуриятларидан бирортасини бажармаганликда айблади.

Эрдўғон¸ агар иттифоқ ўз ваъдасида турмаса¸ Анқара ҳукумати ҳам келишув шартларини бажармаслигидан огоҳлантирди.

Ўзаро келишувга мувофиқ¸ ЕИ Туркияга бир неча миллиард долларлик молиявий ëрдам бериши¸ туркияликлар учун визасиз режим жорий қилиши ва Туркиянинг ЕИга киришига оид расмий музокараларни тезлаштириши лозим.

XS
SM
MD
LG