Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

44 фоиз россиялик Путиннинг коррупцияга қарши курашишига ишонмаётир


Россия фуқаролари ўз мамлакатларида коррупция даражаси Ғарбга нисбатан юқорироқ эканига ишонади. “Левада-марказ” олиб борган сўров натижаларига кўра, русларнинг аксар қисми бу иллатга ҳокимиятдаги барча амалдорлар дучор бўлган, деган фикрда. Улар бу порахўрликни “ҳатто Путин” йўқ қилишига ишонмаётир.

“Левада-марказ” олиб борган сўровда иштирок этган россияликларнинг деярли ярмиси (44%), президент Владимир Путин коррупцияга қарши курашда ғалаба қозона олишига шубҳа билдирди ва коррупция “барҳам топмаслиги”ни қайд этди.

Россияликларнинг коррупция бўйича фикрларига оид ушбу кўрсаткич 2012 йилдан буён энг юқори кўрсаткич экани таъкидланаяпти.

Айни пайтда, сўровда иштирок этган 19 фоиз россиялик Путин коррупцияга қарши курашда “порахўр амалдорларга таяниб қолгани” боис уни енга олмаслигини қайд қилган. Яна 8 фоиз руслар президент Путин коррупцияга қарши курашмаслиги, зеро у “ўзи коррупциядан манфаатдор экани”ни маълум қилди.

Савол-жавобда иштирок этган Россия фуқароларининг 36 фоизи мамлакатда коррупция иллати Ғарб давлатларига нисбатан анча юқори деган фикрда. Тадқиқот натижасида россияликлар орасида 2001 йилдан буён Россияда порахўрлик кўлами кенгайганига ишонч шакллангани аниқланди.

Экспертлар саволларига жавоб берганларнинг 62 фоизи коррупцияга қарши курашиш зарурлигини айтса, 5 фоиз фуқаро “пора бериш ёки олиш айрим ҳолларда фойдали экани”ни қайд этган.

Владимир Путиннинг коррупция офатини енга олишига 25 фоиз россиялик ишонч билдирди.

2016 йилнинг февралида “Левада” мутахассислари олиб борган сўров давомида “Путин ҳокимият эгалари орасидаги коррупция кўлами учун жавобгарми?” саволига 26 фоиз респондент “Тўлиқ”, 40 фоизи эса “Қисман” дея жавоб қайтарган. 9 фоиз россиялик бу саволга “Йўқ!” деб жавоб берган.

XS
SM
MD
LG