Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг футбол бўйича терма жамоаси FIFA рейтингида 9 поғона юқорилади


Ўзбек футболчилари.

Ўзбек футболчилари.

Ўзбекистоннинг футбол бўйича терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси - FIFA рейтингидаги ўз кўрсаткичларини бир ой ичида 9 поғонага яхшилашга эришди.

пайшанба куни эълон қилинган янги рейтингга асосан, ўтган ойда 74 - ўринда турган Ўзбекистон терма жамоаси 66-ўринга кўтарилган. Бунга Ўзбекистон футболчиларининг Филиппинлар ва Баҳрайн терма жамоалари устидан ғалаба қозонгани сабаб бўлган.

Осиё зонасида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Бирлашган Араб Амирликларидан кейингги 6 –ўринни эгалламоқда.

FIFA рейтингидаги биринчи уч ўрин Аргентина, Бельгия ва Чили жамоаларига тегишлидир.

XS
SM
MD
LG